Агар “Навбаҳор” 7 апрелда “Машъал”ни енгса, ўзаро ўйиндаги ғалабалар сони тенглашади
Хабарингиз бор, 6-7 апрель кунлари олий лига 5-тур ўйинлари ўтказилади. 7 апрель куни “Навбаҳор” ўз майдонида Муборакнинг “Машъал”клубини қабул қилади. Мазкур учрашув олдидан ушбу жамоалар тўқнашувининг статистикаси билан танишишингиз мумкин.
“Навбаҳор” ва “Машъал” олий лигада жами 32 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. 13та ўйинда муборакликлар зафар қучишган, 7та ўйинда дуранг қайд этилган. Қолган 12та учрашувда “лочинлар” муваффақият қозонишган. Тўплар нисбатида эса “Навбаҳор” олдинда - 44:40. Ўзаро ўйинларда “Навбаҳор” 43, “Машъал” 46 очкони қўлга киритган.
“Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 8:0 га тенг. “Машъал”да бу кўрсаткич 5:0 бўлиб турибди.
Наманганда ўтган сўнгги учрашувлар:
19.08.2016 «Навбаҳор» - «Машъал» 3:2
14.03.2015 «Навбаҳор» - «Машъал» 0:2
03.08.2012 «Навбаҳор» - «Машъал» 2:2
05.08.2011 «Навбаҳор» - «Машъал» 2:0
13.03.2010 «Навбаҳор» - «Машъал» 0:0
25.06.2009 «Навбаҳор» - «Машъал» 2:1
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоаларнинг водийда ўтган ўйинларида “Навбаҳор” 9 бор зафар қучган. Уч бор ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. “Машъал” ҳисобида 3 та ғалаба мавжуд.
Фикрлар