Агар ПСЖ ёзда жиддий ўзгаришларга қўл урмаса, Вератти жамоадан кетади

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Марко Вератти бошқа жамоа сафига ўтиб кетишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Talksport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича италиялик футболчи парижликларнинг Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизликларидан сўнг шу қарорга келган. Агар, ПСЖ мавсумлар оралиғида жиддий ўзгаришларни амалга оширмаса, у ҳолда Вератти ўз фикридан қайтмайди.

Маълумот учун, Вераттининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Унинг хизматларига эса "Бавария", "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва "Ювентус" каби жамоалар жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Вератти ПСЖдаги тақдирига мавсум якунлангач ойдинлик киритади

Месси ва Вератти Парижда нималар ҳақида гаплашишди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!