Агар "Рома" Алиссоннинг нархини пасайтирмаса, "Реал" Куртуани сотиб олади

Лондоннинг “Челси” клуби дарвозабони Тибо Куртуа фаолиятини “Реал” Мадридда давом эттириши мумкин.

Cadena SER нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” Бельгия терма жамоаси посбонини “Рома” дарвозабони Алиссоннинг муқобили сифатида қарамоқда. Гап шундаки, римликлар бразилиялик посбонни 80 млн евродан камига сотишмқочи эмас, “Реал” эса ушбу трансфер учун 50 млн евродан ортиқ харажат қилишни истамаяпти.

Таъкидлаш керакки, Куртуанинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган ва у ушбу келишувни узайтиришни режалаштирмаяпти.

Ўз навбатида “Реал” ушбу имкониятдан фойдаланиб, Куртуани яна бир йилдан сўнг мутлақо текинга ўз сафига қўшиб олиши ҳам мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!