Агар Симеоне Аргентина бош мураббийи бўлса, “Атлетико”га 20 млн евро тўланиши керак

12 апрель,2017, 14:50 590

Агар Симеоне Аргентина бош мураббийи бўлса, “Атлетико”га 20 млн евро тўланиши керак

Агар Аргентина футбол ассоциацияси “Атлетико” бош мураббийи Диего Симеонени мамлакат бош жамоасига мураббий этиб тайинламоқчи бўлса, у ҳолда ташкилот “матрасчилар”га қанча товон пули тўлаши кераклиги маълум бўлди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра Симеоне “Атлетико” билан имзолаган шартномасида ўзининг товон пули 20 млн евро эканлиги ёзилган банд ҳам киритилган. Айтиш керакки бу сумма 30 млн еврогача кўтарилиши мумкин.

Бироқ, Аргентиналиклар ўзларига “Севилья” бош мураббийи Хорхе Сампаолини танлашса, у ҳолда конпенсация суммаси атиги 1,5 млн еврони ташкил этади.

Симеонега ўғли керак эмас

Симеоне жамоасига "Реал" футболчисини чақиряпти