Агар Венгер "Арсенал"да қолса ёзги трансферлар учун 200млн фунт сарфламоқчи

12 апрель, 19:35 330

Агар Венгер

Лондонинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер ёзги трансфер компаниясига жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра франциялик мутахассисга “Арсенал” таркибини кучайтириши учун 200 млн фунт (235 млн евро)  керак. “Канонирлар” раҳбарияти бу маблағларнинг асосий қисмини Месут Ўзил, Жек Уилшер, Алекс Окслейд-Чемберлен, Оливье Жиру, Давид Оспина ва Лукас Перес каби футболчиларнинг трансферидан ишлаб топмоқчи. Алексис Санчес эса катта эхтимол билан яна бир мавсум Лондонда қолиши кутилмоқда.

“Арсенал” мавсумлар оралиғида ўзига дарвозабон, 2та қанот ҳимоячиси, 1та ярим ҳимоячи, 2та вингер ва 1та ҳужумчи ҳарид қилишни режалаштирмоқда. Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича, “тўпчилар” Пикфорд ("Сандерленд"), Батлэнд ("Сток Сити"), Тирни, Дембеле (иккаласи - "Селтик"), Заха ("Кристал Пэлас") ва Ляказетт ("Лион") каби футболчиларни Лондонга олиб келмоқчи.

Аввалроқ агар "Арсенал" жорий мавсум Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритса Арсен Венгер яна икки йил "тўпчилар" сафида қолиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.