Агар “Вольфсбург” Бундеслигани тарк этса…

28 май,2017, 11:03 389

Агар “Вольфсбург” Бундеслигани тарк этса…

Bild нашрининг хабар беришича, “Вольфсбург” клуби ҳужумчиси Марио Гомесни агарда, “бўрилар” Бундеслигани тарк этса, жамоа уни 10 млн евро эвазига қўйиб юборади. Юқорида номи тилга олинган манбанинг хабарига кўра, Гомеснинг шартномасида шундай банд мавжуд экан.

Дастлабки ўтиш ўйинида эса “Вольфсбург” Гомеснинг голи эвазига Брауншвейгнинг “Айнтрахт”ини мағлуб этди. Жавоб ўйини эса эртага ташкиллаштирилади.

Олдинроқ, Мариога “Бавария” қизиқиш билдираётгани ҳақида янгиликлар пайдо бўлган эди.

Маълумот учун, Гомес бу мавсум 38 ўйинда майдонга тушди ва 18 бор рақиблар дарвозасини ишғол этиб, бир бор шерикларини голли узатма билан таъминлаган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.