Агар Хесус Навас “Рома”га ўтса қанча маош олади?

Аввал хабар берганимиздек Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Хесус Навас фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Talksport нашрининг хабар беришича Римнинг “Рома” клуби 31 ёшли испаниялик футболчининг хизматларига жиддий қизиқиш билдирган ва унга 3 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр. Агар Навас ушбу келишувни имзоласа, у ҳолда футболчи “бўрилар”дан йилига 3 млн евро маош олади.

Маълумот учун, Навас жорий мавсум Англия премьер-лигасида 19та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, бу футболчига шунингдек “Севилья” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

"Рома" Манчестердан футболчи кутмоқда

Манчестер футболчиси Испанияга кетади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!