Агент: Агуэро “Манчестер Сити”да қолади

25 июнь,2017, 13:32 242

Агент: Агуэро “Манчестер Сити”да қолади

 

Бир неча кундан бери “Манчестер Сити” клуби ҳужумчиси Серхио Агуэрога бошқа жамоалар қизиқиш билдираётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Аммо форварднинг агенти Эрнан Регера бу борадаги гап сўнгларга муносабат билдирди. Бу ҳақда Goal.com портали хабар бермоқда.

- Серхио “Манчестер Сити”да қолади. Бу ҳақда ортиқча гап бўлиши ҳам мумкин эмас. 100 % аниқ бўлган қарор, - дейди Агуэронинг агенти.

Эслатиб ўтамиз, футболчига ПСЖ клуби қизиқиш билдирган ва уни шу йили ёзда қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўришини маълум қилганди.