Агент: "Барселона" Мбаппени сотиб олиши мумкин эди...

19 октябрь,2017, 10:50 410

Агент:

ФИФА агенти Хосеп Мария Мингельянинг сўзларига кўра мавсумни ПСЖда ўтказаётган истеъдодли фуболчи Килиан Мбаппе “Барселона”га ўтишни жуда ҳам хоҳлаганлигини айтиб ўтди. Унинг айтишича Мбаппе Месси билан бир жамоада ўйнашни бир умр орзу қилган.

“Барселона” Мбаппени таҳминан 120-130 млн еврога сотиб олиши мумкин эди. Мен унинг отаси билан гаплашганман, Килиан фақат “Барселона”да ўйнашни истаган. У Лионель Месси билан бирга ўйнашни бутун умр орзу қилган ва Неймар “Барса”дан кетганини эшитгач, дарҳол каталонияликлар сафига ўтишни ўйлаган. У Роналду, Бензема ва Бэйллар борлиги сабаб “Реал”га ўтишни истамаган”, - дейди Мингелья.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.