Агент: Дракслер ПСЖдан кетмайди

20 август, 19:24 410

Агент: Дракслер ПСЖдан кетмайди

Германиялик ярим ҳимоячи Юлиан Дракслернинг агенти Рожер Витманн мижозига бўлаётган кўплаб қизиқишларга қарамай, унинг ПСЖда қолишини айтди.

“L'Equipe нашри қандай хабарлар ёзади бу биз учун қизиқ эмас. Дракслер жамоасини ўзгартиришни режалаштирмаяпти ва бу ҳақда гап-сўз бўлиши мумкин эмас.

Агар кимдир ушбу хабарни Носир Ал-Хелаифи берди деса, у ҳолда мен мижозим тақдирини муҳокама қилиш учун дархол клуб президентига қўнғироқ қиламан.

Яна бир бор қайтариб ўтаман, Юлиан ПСЖдан кетмоқчи эмас. Бу ҳақда етарлича гапирилди”, - дейди футболчининг агенти Sport 1 нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Дракслернинг хизматларига “Барселона”, “Ливерпуль” ва “Арсенал” каби жамоалар жиддий қизиқиш билдиришаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.