Агент “МЮ” ҳужумчисининг жамоадан кетмаслигини айтиб ўтди

5 июнь, 12:41 402

Агент “МЮ” ҳужумчисининг жамоадан кетмаслигини айтиб ўтди

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужумчиси  Антони Марсьяль ушбу ёзда жамоани тарк этмайди. Бу ҳақда унинг агенти Филипп Ламболи айтиб ўтди.

“Марсьяльнинг яна икки йиллик шартномаси бор. Шундай экан, “МЮ”дан кетиш учун ҳеч қандай асос йўқ. Агар шундай бўлганида, Эд Вудворд бу ҳақда менга айтган бўлар эди. Аммо у билан сўнгги мулоқотимизда бошқа мавзуларни муҳокама қилган эдик”, – деб агентнинг сўзларини келтириб ўтди Goal нашри.

Маълумот учун, франциялик ҳужумчи якунланган мавсумда Премьер лигада 25 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол уриб, 6 та голга ассистентлик қилди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.