Агент: Мен ҳеч қачон Игуаинни 90 млнга олмаган бўлар эдим

3 июнь,2017, 08:29 318

Агент: Мен ҳеч қачон Игуаинни 90 млнга олмаган бўлар эдим

Машҳур футбол агенти Миро Райола “Ювентус” Гонсало Игуаин учун “Наполи”га 90 млн евро тўлаб, адашмаганини айтиб ўтди.

Мен ҳеч қачон Игуаинни бунча пулга олмаган бўлар эдим. Аммо якунда “Ювентус” ҳақ бўлиб чиқди.

Игуаиннинг голлари “Юве”га кетма-кет олтинчи чемпионлик, кетма-кет учинчи Италия кубоги ва уч йилда иккинчи бор Чемпионлар лигаси финалига олиб чиқди.

“Бу трансфер билан “Наполи” ҳам кучсизланди. Улар ажойиб ўйин намойиш этишди. Аммо Игуаин жамоада қолганида неаполликлар чемпионатни нечанчи ўринда тугатишган бўлар эди?” – деб Райоланинг сўзларини келтирди Corriere dello Sport.

Маълумот учун, Игуаин якунланган мавсумда “Ювентус” сафида жами 53 та ўйинда иштирок этди ва 32 та гол киритишга муваффақ бўлди.