Агент: Туран 2020 йилга қадар "Барселона"да ўйнайди

5 июнь,2017, 22:02 353

Агент: Туран 2020 йилга қадар

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Арда Тураннинг агенти Ахмет Булут туркиялик футболчининг тез орада каталонияликлар сафини тарк этиши борасидаги миш-мишларга нисбатан ўз муносабатини билдириб ўтди.
"Арда ҳеч қаерга кетишни режалаштирмаяпти. "Барселона" раҳбарияти ундан миннатдор. Биз ҳеч қандай бошқа клуб билан алоқага чиқмадик. Арда шартномасида қайд этилган барча шартларни бажармоқда ва у 2020 йилга қадар "Барселона"да қолади", - Булута AS нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Туранга Лондоннинг "Арсенал" клуби жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.