Аграр университетида талабалар мусобақаси (фото)

28 октябрь,2017, 22:50 502

Аграр университетида талабалар мусобақаси (фото)

  Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган Тошкент Давлат аграр университети спорт мажмуида талабалар турар жойларида яшовчи талаба-ёшлар ўртасида оммавий спорт турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтмоқда.

  100 нафардан зиёд талабалар спортнинг мини-футбол, волейбол, стол тенниси, сузиш, кураш ва шахмат турлари бўйича 10 октябрдан бошлаб беллашишмоқда. Бугун спортнинг мини-футбол ҳамда волейбол турлари бўйича ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

  Волейбол бўйича 

  (қиз болалар)

1-ўрин - Мева-сабзавотчилик ва узумчилик факультети,

2-ўрин - Агрономия факультети,

3-ўрин - Ветеринария ва ипакчилик факультети.

(ўғил болалар)

1-ўрин - Менежмент факультети,

2-ўрин - Агрономия факультети,

3-ўрин - Зоотехния ва балиқчилик факультети.

  Мини-футбол бўйича

1-ўрин - Агрономия факультети,

2-ўрин - Менежмент факультети,

3-ўрин - Зоотехния ва балиқчилик факультети.

(Мусобақанинг бошқа турлари бўйича натижалар кейинги чиқишларимизда маълум қилинади)

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.