Агуэро "МЮ" таклифини қандай жавоб берди?

9 май,2017, 12:05 570

Агуэро

 

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо оғир жароҳат олган Златан Иброҳимовичнинг ўрнига "Манчестер Сити"нинг асосий таркибидаги жойини йўқотган аргентиналик тўпурур Серхио Агуэрони таклиф қилган эди.

Серхио бу таклифга ўз муносабатини билдирди.

Агуэро "Манчестер Сити"даги тақдирини мавсум якунланиши билан бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан муҳокама қилади. Унгача футболчи Моуриньонинг таклифни қабул қилмайди.

"Манчестер Юнайтед" айни пайтда Агуэрога йилига 12 миллион фунт тўланадиган шахсий шартнома тайёрлаб қўйган.

SPORTS.uz