Агуэро Марадонадан ўзиб кетди

12 ноябрь,2017, 15:40 236

Агуэро Марадонадан ўзиб кетди

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуэро Россияга қарши ўтказилган учрашувдан сўнг терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарлар қаторидан ўрин эгаллади.  

Жанубий америкалик ҳужумчи ушбу баҳсда ягона голга муаллифлик қилди ва бу билан ўз жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бирига айланди. Шуни таъкидлаш лозимки, “Манчестер Сити”нинг 29 ёшли ҳужумчиси, Эрнан Креспо каби  мамлакат терма жамоаси сафида 35 та гол киритган.

Малумот учун, Диего Марадона(32) ва Гонсало Игуаин(31)лар Серхиога нисбатдан камроқ гол киритишган, аммо  Габриэль Батистута (54) ва “Барселона” афсонаси Лео Мессилар Агуэрони ортда қолдириб боришмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.