Агуэро шартномаси якунига етгунига қадар "Манчестер Сити"да қолмоқчи

21 июнь,2017, 09:17 311

Агуэро шартномаси якунига етгунига қадар

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро яқин икки йил ичида жамоадан кетмоқчи эмас. Xinhuanet нашрининг маълум қилишича аргентиналик футболчи клуб билан шартномаси якунига етгунича шу ерда қолмоқчи.

“Шартномам бўйича олдимда яна икки йил турибди. Мен бу ерда жудаям бахтлиман ва шартноман сўнггигача шу ерда қолмоқчиман.

Лекин, ҳозирча бу ердан кетганимдан сўнг қаерда ўйнашим ҳақида ўйлаб кўрмадим. Ҳозирги жамоам учун юракдан ўйнашни истайман”, - дейди аргентиналик футболчи.