Агуэро ва Гвардиола муносабатлари яхшиланмоқда

“Манчестер Сити” клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан ҳеч қандай келишмовчиликка бормаганини таъкидлаб ўтган. Ўтган ёзда аргентиналик Гвардиола билан келиша олмаганлиги сабабли жамоадан кетиши ҳақида миш-мишлар пайдо бўлган эди.

Бизнинг муносабатларимиз яхши. Гвардиола ҳар бир ўйинчининг ўз имкониятлари чегарасидан ташқарига чиқишини хоҳлайди. У доимо кўпроқ, кўпроқ ва кўпроғини талаб қилади. Кўриниб турибдики, биз уни бажаришга мажбурмиз. Мен ҳар доим “Манчестер Сити”да ўйнашни хоҳлашимни таъкидлаб келаман, – дейди Агуэро Daily Mail нашрига.

Aguero_Guardiola

Эслатиб ўтамиз, кеча ЕЧЛ 1/8 финал доирасида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Монако”ни қабул қилиб, 5:3 ҳисобида зафар қучди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!