Агуэро ёзда "Манчестер Сити"дан ҳеч қаёққа кетмайди

30 май,2017, 16:10 227

Агуэро ёзда

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби форварди Серхио Агуэро ёзги трансферлар даврида жамоадан кетмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати жамоа президенти Халдун Ал-Муборакка таяниб хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “шаҳарликлар” Агуэрони 80 млн фунт эвазига сотишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Таъкидлаш керакки, аргентиналик футболчининг жамоадан кетиши бунгача жуда кўп бор тилга олинди. Ҳучусан, ПСЖ, «Манчестер Юнайтед», «Интер» ва яна бир қатор Европанинг топ клублари уни ўз сафига қўшиб олишни режалаштираётган эди. Қайд этиш лозимки, бунгача “нерадзуррилар” 28 ёшли футболчига ҳафталик 300 мнг фунт маош ҳам таклиф қилишган эди.

Маълумот учун, Агуэронинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.