Аҳмедов “Арсенал” ва “Ницца” унга қизиққанини айтди

10 август,2017, 07:12 1148

Аҳмедов “Арсенал” ва “Ницца” унга қизиққанини айтди

Ҳозирда Хитойнинг “Шанхай СИПГ” жамоаси фаолият олиб бораётган Одил Аҳмедов “Арсенал” ва “Ницца” унга қизиққанини ва келажаги борасида фикр билдирди.

“2011 йил мен “Арсенал”га ўтишим мумкин эди. Албатта, ким ҳам бундай жамоада ўйнашни истамайди дейсиз. Бироқ ўшанда, мен “Анжи” билан шартнома имзолаган эдим. Улар мени қўйиб юборишмади. Чунки, ўшанда, Европа даражасидаги жамоа шакллантирилиши айтилган эди.

Бундан икки йил олдин АПЛ жамоасидан таклиф бўлди. Яқинда “Ницца” ҳам таклиф билан чиққан эди. “Краснодар” Европа лигасида улар билан рўбаро келган эди. Уларга ўйиним ёққан шекилли, мавсум якунланганидан сўнг, французлар “Краснодар”га таклиф билан чиқди.

Бироқ мени “буқалар” билан шартномам бор эди. Французлар билдирган трансфер суммаси эса рус клубини қаноатлантирмади. Мен буни тўғри тушундим ва қабул қилдим. Менинг Хитойга трансферим ҳаммага фойда бўлди. Жумладан, “Краснодар”га ҳам. Ахир жамоа учун футболчини 500 минг эмас, 5 млнга сотган афзал-ку. Билишимча, Россияга бошқа қайтмайман. “Шанхай”дан сўнг, ўз Ватанимда ўйнашни истайман”, – деб унинг сўзларини келтирди 8news.ru  сайти.