Аҳмедов Сколари жамоасини “қақшатди”

Бугун Хитой Кубоги ярим финали доирасида ҳамюртимиз Одил Ахмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” клуби ўз майдонида Луис Фелипе Сколари бошқарувидаги “Гуанжоу Эвергранд”ни қабул қилди.

Қизиқарли тарзда кечган баҳсда дастлаб меҳмонлар ҳисобни очишди. Аниқроғи, ўйиннинг 20-дақиқасида Лиу Жиан “Гуанжоу”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимнинг 10-дақиқасида эса термамиз сардори боши билан рақиб дарвозасини ишғол этиб, мувозанатни тиклади.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Хе Гуан гол киритиб, “Шанхай СИПГ”га иродали ғалабани тақдим этди.

Жавоб баҳси эса 3 кундан сўнг бўлиб ўтади.

Маълумот учун, ушбу турнирда ғолиб чиққан жамоа келгуси йили Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Хитой Кубоги

“Шанхай СИПГ” – “Гуанжоу Эвергранд” 2:1

Голлар: Одил Аҳмедов(55), Хе Гуан(90+1) – Лиу Жиан(20).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!