Аҳмедов "Субхотаи"га қарши ўйинида "Шанхай СИПГ" нинг илк голига ассистентлик қилди (ВИДЕО)

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Одил Аҳмедов тўп тепаётган “Шанхай СИПГ” ОЧЛ-2017 плей-офф босқичида майдонга тушди. Учрашувнинг 34-дақиқасида Оскар ҳисобни очди.

Эътиборлиси, ушбу голда Одил Аҳмедов оскарга тўпни етказиб берди. Ҳамюртимиз катта тезлик билан майдонда ҳаракат қилиб бразилиялик ярим ҳимоячини қулай вазиятга олиб чиқди. Оскар эса тўпни қийинчиликсиз дарвозага жойлаб қўйди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!