Аҳмедов ва Хурсанов "Хоразм"га қарши ўйиндан кейин фиркларини билдирди

25 март, 22:09 414

Аҳмедов ва Хурсанов

 

Ўзбекистон Кубоги 1/16 финалидан ўрин олган "Хоразм" – "Навбаҳор" (0:5) учрашувидан сўнг беллашувда урилган голларга муаллифлик қилган Рўзимбой Аҳмедов ва Равшан Хурсанов ўз таассуротлари билан ўртоқлашишди.

"Ўйин кутилганидек оғир кечди. Жамоамиз мураббийларнинг берган кўрсатмаларини аъло даражада бажарди. Кўриб турганингиздек бугун яхши натижа қайд этдик. Мазкур учрашувга жиддий тайёргарлик кўрилганди. Зеро рақибни ҳам кучсиз деб бўлмайди. Ушбу ўйинда эришган натижамизни кейинги беллашувларда ҳам такрорлашга ҳаракат қиламиз. Дебютим ҳақида тўхталадиган бўлсам, биринчи голимни илк ўйиндаёқ уришимда жамоадош акаларим ва мураббийларимнинг хиссаси беқиёс. Голим билан "Навбаҳор" мухлисларини хурсанд қилдим деб умид қиламан. Чемпионатимизнинг навбатдаги учрашувларида ҳам "лочинлар" ишқибозларини чиройли голларим билан шод қилишга ҳаракат қиламан", - дейди Хурсанов.

"Бугунги ўйин қийин бўлди. Айниқса биринчи тайм оғирроқ ўтди десам муболаға бўлмайди. Дастлабки бўлимда бир нечта вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Худога шукур, учрашувнинг иккинчи ярмида бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, тўртта гол урдик. Бунинг учун бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ҳам рахмат айтаман. Ушбу беллашув "Динамо"га қарши ўйин олдидан тайёргарлик бўлди. Худо хоҳласа Самарқанддан ижобий натижа билан қайтишга қўлимиздан келганча ҳарақат қиламиз", - деди Аҳмедов.