Аҳмедов ва унинг жамоадошлари “Гуанжоу Эвергранд”ни “аяб ўтирмади”

22 август, 18:57 934

Аҳмедов ва унинг жамоадошлари “Гуанжоу Эвергранд”ни  “аяб ўтирмади”

Ҳозиргина Осиё Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган “Шанхай СИПГ” хамда “Гуанжоу Эвергранд жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз ўйинда одатдагидек, 90 дақиқа тўп сурди.

Жавоб баҳси 12 сентябр куни Гуанжоуда бўлиб ўтади.

ОЧЛ. Чорак финал. Дастлабки баҳс

“Шанхай СИПГ” – “Гуанжоу Эвергарнд” 4:0 (2:0,  2:0)

Голлар: Халк(38 пенальтидан), Ванг Шенчао(45+1), Ву Леи(62, 64).