Аҳмедовнинг "Шанхай"и қандай қилиб ОЧЛни тарк этди? (видео)

Хабарингиз бор жорий ҳафта Осиё Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб ўйинлари бўлиб ўтди. Жумладан, ҳамюртимиз Одил Аҳмедов фаолият  олиб борадиган  Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби ўз майдонида Япониянинг  “Кашима Антлерс” клубини қабул қилди.

Мазкур ўйинда мезбонлар  2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Аҳмедов ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнаб, 47-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Бироқ бугунги ғалаба хитойликларга чорак финалга чиқиш учун камлик қилди. Боиси, Японияда кечган илк ўйинда “Кашима Антлерс” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Шу тариқа, “Шанхай СИПГ” ОЧЛдаги юришини 1/8 финалдаёқ якунлашга мажбур бўлди. Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!