Аҳмедовнинг жамоадоши яна "Челси"га қайтмоқчи

Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби ярим ҳимоячиси Оскар “Челси” ва АПЛни соғинганлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Ўтган мавсум Конте жамоа тактикасини 3-4-3га ўзгартирганидан сўнг мен таркибдаги жойимни йўқотдим.  Шундан кейин доимий ўйин амалиётига эга бўлиш учун жамоамни алмаштиришга мажбур бўлдим. Аммо, қайтиш эшикларини очиқ қолдирдим.

Мен эндигина 26га кирдим ва ҳали анча ёшман. Ким билади яна 2-3 йилдан сўнг...Мен АПЛга қайтишни жуда ҳам истайман, албатта “Челси” таркибида. Агар булар амалга ошса жудаям хурсанд бўлар эдим”, - дейди бразилиялик футболчи PL Brasil нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси аъзоси “Шанхай СИПГ” клуби сафига жорий йилнинг январида айнан Лондоннинг “Челси” клубидан келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!