Аҳмедовнинг собиқ жамоадаоши фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин

Россия терма жамоаси ва “Краснодар” клуби форварди Фёдор Смоловга турк жамоасидан жиддий таклифлар бўлмоқда.

Futbolarenaнинг маълум қилишича, 27 ёшли тўпурарни “Фенербахче” клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. Таъкидлаш керакки, Смоловга бундан аввалроқ Москванинг “Спартак” ҳамда Санкт-Петербургнинг “Зенит” жамоаларидан ҳам жиддий таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Фёдор Смолов “Краснодар” сафида ҳамюртимиз Одил Аҳмедов билан бир неча мавсум бирга тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!