Аҳмедовнинг собиқ жамоадошига Ла Лига клубидан қизиқиш бўлмоқда

Россиянинг “Краснодар” клуби ҳужумчиси Фёдор Смоловга “Депортиво” жамоасидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. 27 ёшли футболчи ла-коруньяликларнинг шорт-листидан ўрин олган. Бу ҳақда futbolistos.es нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, агар “Депортиво” Лондоннинг “Арсенал” клубидан ҳужумчи Лукас Перасни сотиб ололмаса, у ҳолда ҳамюртимиз Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоадоши ўзини Ла Лигада синаб қўриши мумкин.

Маълумот учун, Россия терма жамоаси аъзосининг “Краснодар” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!