Аҳрор енгилмас нокаутчи билан тўқнаш келади

26 июль, 00:05 1133

Аҳрор енгилмас нокаутчи билан тўқнаш келади

Профессионал боксчилик фаолиятини АҚШда давом эттираётган тажрибали чарм қўлқоп усталари – Баҳодир Мамажонов (19-3-0, 11 КО) ва Аҳрор Муралимов (16-2-0, 13 КО ) навбатдаги жангларини 29 июль куни ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Энди боксчиларимизнинг рақиблари ҳақида маълумот берамиз.

Ўзбек боксчилари АҚШда рингга чиқади

Баҳодир Мамажонов америкаликк Крис Ховард билан жанг қилади. Крис шу кунгача 20 та жанг ўтказиб, 17 тасида ғолиб чиққан, икки бор мағлуб бўлган ва битта дуранг қайд этган. Эътиборли томони шундаки, бу боксчиси 2013 йили фаолиятида катта танаффус бошланган эди. Ўтган йили эса Крис Ховард яна рингга қайтди.

Аҳрор Муралимов енгилмас рақиб билан беллашади. Америкалик нокаутчи Жермейн Франклин 11 та учрашувдан ўнтасида рақибларини нокаутга учратган.

Бўлажак беллашувларда ҳамюртларимизга ғалаба тилаймиз!

SPORTS.uz