Акбар Исматуллаевга “Пахтакор” сафида гол уриш учун 148 учрашув керак бўлди

13 май, 19:06 210

Акбар Исматуллаевга “Пахтакор” сафида гол уриш учун 148 учрашув керак бўлди

 

"Қўқон-1912" ва "Бухоро"га қарши учрашувларда икки футболчимиз олий лигадаги биринчи голларини уришди.

Таянч ярим ҳимоячиси Акбар Исматуллаев шу пайтга қадар кўплаб голларга ҳаммуаллифлик қилган, аммо ўзи тўп кирита олмай келаётганди. Ниҳоят 148-учрашувда у олий лигада илк голини урди. Қўқонда ярим ҳимоячи тўп киритди. Бундан кейин у ишқибозларни голлари ва ажойиб тўп оширишлари билан хурсанд қилишда давом этишига умид қиламиз.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Суҳроб Нуруллаевга биринчи гол учун 12 беллашув кифоя қилди. У "Бухоро" билан учрашувда илк голини нишонлади.