Акмал Шораҳмедов ҳам "Сўғдиёна"нинг майдонини салбий баҳолади

Хабарингиз бор кеча Суперлиганинг 12-турида “Пахтакор” сафарда “Сўғдиёна”ни (1:0) мағлубиятга учратди.

Учрашувдан сўнг “шерлар” ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Яхши футбол кўрсатиш учун биринчи навбатда майдонни яхши ҳолатга келтириш лозим. Мезбонлар охирги поғоналарда кетишаётгани сабабли бор кучларини ишга солишмоқда. Пешқадамларга қарши учрашувларда ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишади. Шу сабабли ўйин оғир кечди.

Майдон ҳолати яхшироқ бўлганда бемалол чиройлироқ футбол кўрсата олардик", - дейди тажрибали ҳимоячи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!