Акмал Холматов ва Олександр Пишур "Шўртан"ни тарк этди

27 июнь, 13:50 604

Акмал Холматов ва Олександр Пишур

Биринчи давранинг сўнгги турини  сафарда “Қизилқум” жамоасига  қарши  ўтказиб, 2:0 ҳисобида имкониятни бой ғузорликлар мавсумнинг биринчи яримида жами 15 очко тўплаган ҳолда, турнир жадвалининг 14-поғонасига тушиб кетишди.
Мазкур учрашувдан сўнг, жамоа   аъзолари 4 июлгача таътилга чиқишди.
Ҳозиргача олинган маьлумотларга кўра, “оқ бўрилар” таркибини Акмал Холматов ва Олександр Пишур каби футболчилар тарк этишган.
Қолган футболчиларнинг тақдири эса ҳозирча номаьлум. Жамоанинг янги раҳбарияти клубнинг эгаллаб турган ўрнидан қониқмаяпти ва шу боис давралар орралиғида  клубда сезиларли ўзгаришларни амалга оширишмоқчи.