"Ал-Гарафа" "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 14-тур ўйинлари старт олди. Тошкентнинг “Пахтакор” клубининг Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги рақиби – “Ал-Гарафа” клуби ўз майдонида “Ас-Садд”ни қабул қилди.

Ушбу ўйинда Булент Уйгун шогирдлари гарча ўз майдонларида тўп суришларига қарамай, рақибга 0:4 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Ушбу баҳсдан сўнг “Ал-Гарафа”нинг очколари сони 17 талигича қолди ва жамоа 12 клуб орасида 6-ўринда бормоқда.

Маълумот учун, “Ал-Гарафа” – “Пахтакор” ўйини 30 январ куни бўлиб ўтади.

Қатар Юлдузлар лигаси

“Ал-Гарафа” – “Ас-Садд” 4:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!