“Ал-Гарафа” устози Ўзбекистон U-23 ни Осиё чемпионлиги билан табриклади

Хабарингиз бор, эртага Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Қатарнинг “Ал-Гарафа” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Бугун мазкур ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида “Ал-Гарафа” бош мураббийи Булент иштирок этди. Бу ҳақда Қатар клуби расмий сайти хабар бермоқда

Туркиялик мураббий сўзини Ўзбекистон U-23 термасини Хитойда ўтган ёшлар (U-23) ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолиб чиққанлиги муносабати билан табриклашдан бошлади.

“Ўзбекистон U-23 терма жамоасини Осиё чемпиони бўлганликлари билан табриклайман.

Эртанги ўйинга яхши тайёрландик. Эртага кучли жамоага қарши баҳс олиб борамиз ва мухлисларни хурсанд этиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.

Тўғри, “Ал-Садд”га қарши ўйинда йирик ҳисобда мағлуб бўлдик. Футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Биз ўша ўйинда йўл қўйган хатоларимизни ўрганиб чиқдик ва эртага уларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз”, – деб айтиб ўтди “АЛ-Гарафа” устози.

Маълумот учун, “Ал-Гарафа” – “Пахтакор” ўйини Тошкент вақти билан соат 22.00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!