"Ал-Садд" Хави билан келишувни узайтиргани ҳақида эълон қилди

Қатарнинг "Ал-Садд" клуби испаниялик ярим ҳимоячи Хави Эрнандес билан амалдаги шартномани узайтиргани ҳақида расман эълон қилди.

Берилган маълумотларга қараганда 38 ёшли футболчи қатарликлар билан 2020 йилга қадар тузилган келишувни имзолаган.

“Ал-Садд”да яна икки йил қолишимдан жуда хурсандман. Ушбу жамоада эканлигимдан ва шундай мухлислар қуршовидалигимдан бахтиёрман”, - дейди Хави.

Эслатиб ўтамиз, Хави "Ал-Садд"га 2015 йил “Барселона”дан келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида жами 64та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 17та гол ҳамда 21та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!