"Ал Садд" устози: "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман

Бугун ОЧЛда 3-тур ўйинлари старт олди. Бундан бироз олдин якунига етган баҳсда Қаршининг “Насаф” клуби ўз майдонида Қатарнинг “Ал Садд” жамоасини қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Жезуалду Феррейра иштирок этди ва ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу ўйинга йўқотишлар билан келдик, айтайлик Хави ҳам жамоамизга ёрдам бера олмади. "Насаф" ўйинни жамоавий ўйин ва юқори жисмоний тайёргарлик сабаб ютди. Жамоани яна бир бор табриклаймиз ва кейинги ўйинда реванш олишга ҳаракат қиламиз.

Гуруҳдан чиқиш имкониятларимиз? Умуман ҳамма жамоада имконият бор. Гуруҳдаги 3 жамоада 6 тадан очко мавжуд. Биз кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга уринамиз.

Гуруҳдаги 3 жамоа билан ўйнаб чиқдик, уларнинг ҳаммаси кучли. Чемпионлар лигасдаи жисмоний кучга асосланган футбол бўлади.

"Насаф"ни ўз уйида 21 000 мухлис қўллаб қувватлади, бу ҳам майдон эгаларига қўшимча куч берди", - деб айтиб ўтди "Ал Садд" устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!