"Ал Ваҳда" "Локомотив"га қарши баҳс олдидан Лига кубоги финалига чиқди

Бугун БААда Лига кубоги ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Тошкентнинг "Локомотив" клубининг ОЧЛ 5-туридаги рақиби - "Ал Ваҳда" жамоаси ярим финал босқичи доирасида "Дибба Ал Фужайра" меҳмони бўлди.

Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда Лауренциу Регекампф шогирдлари 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа икки ўйин натижасига кўра рақибдан 8:5 ҳисобида устун келган "Ал Ваҳда" финал йўлланмасини қўлга киритди.

Финалда улар "Ал Васл" - "Ал Аҳли" ўйини ғолиби билан куч синашадилар.

Маълумот учун, "Ал Ваҳда" - "Локомотив" ўйини 3 апрел куни бўлиб ўтади.

БАА Лига кубоги. Ярим финал. Жавоб ўйини

"Дибба Ал Фужайра" - "Ал Ваҳда" 3:4 (2:2, 0:2)

Голлар: Родольфо (1, 4), Санад Али (48) - Таглиабуэ (18, 90, 90+3), Батна (33).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!