"Ал-Васл" "Насаф"га қарши баҳс олдидан ғалабага эришди

Айни кунларда БААда мамлакат Президенти кубоги турнири бўлиб ўтмоқда. Қаршининг «Насаф» клубининг ОЧЛ 6-туридаги рақиби «Ал-Васл» клуби ўз майдонида «Дибба Ал Фужайра»ни қабул қилди.

Мазкур ўйинда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдаги ягона гол 79-дақиқада Канедо томонидан киритилди.

Маълумот учун, «Ал-Васл» - «Насаф» ўйини 16 апрел куни бўлиб ўтади.

БАА Президенти кубоги. Чорак финал

«Ал-Васл» - «Дибба Ал-Фужйра» 1:0

Гол: Канедо (79)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!