Алаба ва Алькантара ПСЖга қарши ўйнайдими?

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Давид Алаба ҳамда ярим ҳимоячи Тьяго Алькантаралар ЕЧЛ 2-турида ПСЖга қарши ўйин олдидан машғулотларга тўлақонли тарзда киришди.

Илгарироқ, австриялик футболчи  машғулотларга киришган. Бироқ ўқув машғулотларида тўлақонли тарзда иштирок этмаётган эди.

Алаба ушбу мавсумда “Бавария”нинг 5 та баҳсини ўтказиб юборган ва бор-йўғи 2 та беллашувда иштирок этди.

Маълумот учун, ПСЖ – “Бавария” ўйини 27 сентябр куни соат 23.45  да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!