“Алавес”ни финалга олиб чиққан мураббий ишдан олинди

29 май, 20:49 208

“Алавес”ни финалга олиб чиққан мураббий ишдан олинди

Испаниянинг “Алавес” жамоаси бош мураббийи Маурисио Пеллегрино истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда жамоанинг твиттердаги расмий аккаунти хабар бермоқда. Унинг ўрнига ким мураббий бўлгани тўғрисида хабар берилмаган.

Пеллегрино “Алавес”ни 2016 йилнинг ёзида қабул қилиб олган эди ва жамоа унинг қўл остида чемпионатни 9-ўринда якунлади ва Испания кубоги финалига қадар етиб борди.

“Мен бу ерда ишлаганимдам хурсандман. Менга ёрдам берган барча, айниқса, футболчиларга раҳмат айтаман”, - деб айтиб ўтди Пеллегрино.