Альба Луис Энрикенинг янги тактикасидан норози

22 март, 09:02 393

Альба Луис Энрикенинг янги тактикасидан норози

 

“Барселона” жамоаси ҳимоячиси Хорди Альба бош мураббий Луис Энрикенинг янги танлаган 3-4-3 схемали тактикасидан норози эканини айтди.

Ушбу тактикага кўра Жерар Пике, Хаьвер Маскерано ва Самуэль Юмтити асосий таркибда ўйнамоқда, Альба ва Лука Динь эса захирада қолиб кетмоқда.

“Испания терма жамоаси бош мураббийи менга тўлиқ ишонади ва бундан мамнунман. Ҳозирги вақтда “Барселона”да бундай имкониятга эга эмасман. Асосий таркибда ўйнаганимда, мураббийга эътироз бўлмаган.

Ҳозир ҳам эътироз билдириш ниятим йўқ, чунки бу мураббий қарори. Аммо сўнгги йилларда асосий таркибда ўйнаб, муҳим ролларда кўринганман”, – деди испаниялик ҳимоячи.