Альбина Африкада ғалаба қозонмоқда

 

Ўзбекистонлик теннисчи Альбина Хабибулина Халқаро теннис федерацияси томонидан Тунисда ўтказилаётган халқаро турнирнинг саралаш босқичини ғалаба билан бошлади.

Мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ доллари бўлган "Hammamet-2015" халқаро турнирининг асосий тўрига чиқиш учун курашаётган ҳамюртимиз дастлабки учрашувда швециялик Ребекка Эхн билан рақобалатди.

Учрашувда европалик теннисчидан ҳар томонлама устунлигини кўрсатган Альбина Хабибулина 6:3, 6:0 ҳисобида зафар қучди.

Энди ўзбекистонлик ракетка устаси асосий тўр йўлланмаси учун бўладиган навбатдаги баҳсда швейцариялик Чиара Фраполли билан рақобатлашади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!