Альбина иродасини кўрсатди

12 апрель, 18:14 451

Альбина иродасини кўрсатди

 

Қозоғистонда хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган халқаро теннис турнирида иштирок этаётган ҳамюртимиз Альбина Хабибулина қийин вазиятдан чиқиб кетди.

Иккинчи давра учрашувида россиялик Ксения Шарифова билан беллашган ўзбекистонлик теннисчи дастлабки сетда 3:6 ҳисобида имкониятни бойберди. Бироқ, Кейинги сетларда ҳужумкор ўйин кўрсатган Альбина рақибасидан 6:3, 6:2 ҳисобида устун келди.

Арина мағлубиятдан қутилиб қолди

Альбина Хабибулина ярим финал йўлланмаси учун бўладиган учрашувда украиналик Катерина Слюсарга қарши кортга чиқади.

SPORTS.uz