Алекс Сандро "Челси" билан келишиб олди

26 июнь,2017, 09:10 462

Алекс Сандро

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Алекс Сандро “Челси”га ўтишга розилик билдирди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Айтиш лозимки, бундан аввалроқ туринликлар бош директори Жузеппе Маротта клубнинг Сандрони сотишга хоҳиши йўқлигини, аммо футболчи ўз тақдирини ўзи ҳал қилишини айтган эди. Сандро айнан Мораттанинг ушбу сўзларини инобатга олиб, “Челси”га ўтишга қарор қилган.

Энди 26 ёшли бразилиялик футболчи лондонликлар сафида аввалги маошидан деярли уч баробар кўп олади. Аниқроғи, Сандро “Юве”да йилига 2,8 млн евро маош олган бўлса, энди “Челси”да 7 млн евро олади. Таъкидлаш керакки, унинг трансфери “аристократлар”га 70 млн еврога тушмоқда.

Маълумот учун, Алекс Сандро якунланган мавсум “кекса синьора” сафида жами 43та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.