Алекс Сандро "Челси"га ўтиш истагида

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Алекс Сандро фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиришга жуда яқин турибди.

The Sun нашри тарқатган хабарларга кўра бразилиялик футболчини “Челси” ҳамда “Манчестер Юнайтед” каби жамоалар ўз сафида кўришмоқчи. Аммо, Сандронинг ўзи “аристократлар” сафига ўтиш истагини билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” ўтган ёзги трансферлар даврида ҳам Сандро борасида “Ювентус”га таклиф билан чиққан эди. Бироқ, туринликлар ўшанда футболчи учун жуда баланд нарх (90 млн евро) айтишганди. Лондон клуби қишки трансферлар даврида Сандрони нисбатан арзонроққа сотиб олиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!