Алекс Сандро футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячи бўлиши мумкин

26 июнь, 12:40 382

Алекс Сандро футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячи бўлиши мумкин

Туриннинг “Ювентус” клуби чап қанот ҳимоячиси Алекс Сандро “Челси” футболчисига айланишга жуда яқин турибди.

The Times нашрининг маълум қилишича, агар 26 ёшли бразилиялик футболчи 70 млн евро эвазига “аристократлар” таркибига келиб қўшилса, у ҳолда Сандро дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бу борадаги рекорд бошқа бир бразилиялик футболчи – Давид Луизга тегишли. Айнан у 2014 йил “Челси”дан ПСЖга 57 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. Иккинчи кўрсатгич эса “МЮ” ҳимоячиси Жон Стоунзга тегишли. Манкуанликлар уни ўтган йили “Эвертон”дан 54 млн еврога харид қилишган. Ва ниҳоят учинчи кўрсатгич ҳам парижликлар томонидан қайд этилган. ПСЖ 2012 йилда Тиаго Силва учун “Милан”га 38 млн евро тўлаган.