Александар Хомяков: Кучли жамоаларни ютиш ёқимли

29 апрель,2017, 09:45 235

Александар Хомяков: Кучли жамоаларни ютиш ёқимли

 

Олий Лига 8-туридан ўрин олган “Машъал” – “Бунёдкор” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида муборакликлар устози қатнашди.

- Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Айниқса, ютуқ кучли жамоалар устидан қозонилса бу ёқимли бўлади. Йигитлар яхши ўйнашди ва уларга миннатдорчилик билдираман. Бугунги ўйинга тайёрлаб қўйган режамиз иш берди.

Мақсадимиз 70-дақиқагача чидамли бўлиш эди. Шундан кейин ўйинимизни кучайтирдик ва гол урдик.Хотиржамликка берилмаймиз ва ишлашда давом этамиз, - дейди Александр Хомяков.