Александр Гейнрих: Келинг, хулоса чиқариб, кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз

Қозоғистоннинг “Ордабаси” клуби мамлакат чемпионатининг 30-турида “Қайрат”га 5:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдан сўнг ҳамюртимиз Александр Гейнрих ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

- Бугунги ўйинда ғалаба қозона олмадик. Рақиб ўз имкониятларининг барчасидан фойдаланди. Биз бундай қила олмадик. Бу футбол, бизнинг томонга учиб келган барча нарсалар дарвозамиздан ўрин олди. Келинг, хулоса чиқарайлик ва уч кун ичидан бўладиган кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз, - дейди Гейнрих.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!