Александр Мочинов Грузияга қарши ўртоқлик ўйинларига 19 футболчини жалб қилди

 

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон U-18 терма жамоаси 2 ва 4 май кунлари Тбилиси шаҳрида Грузия ёшлар термасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов мазкур учрашувларда иштирок этиш учун 19 футболчини танлаб олди, деб хабар бермоқа ЎФФ матбуот хизмати. Қуйида улар билан танишинг:

Дарвозабонлар: Умиджон Эргашев (“Насаф”), Жавоҳир Қиличев (“Бунёдкор”);

Ҳимоячилар: Иброҳим Йўлдошев (“Пахтакор”), Абубакир Мўйдинов (“Бунёдкор”), Георгий Аҳмедов (“Пахтакор”), Нодирбек Куйбоков (“Сўғдиёна”), Абдулазиз Ёқубов (“Андижон”), Жасурбек Ёқубов (“Пахтакор”);

Ярим ҳимоячилар: Роман Жўраев (“Пахтакор”), Бобир Асқаров (“Пахтакор”), Камрон Саидазимов (“Пахтакор”), Ислом Кенжабоев (“Насаф”), Асадбек Собиржонов (“Пахтакор”), Суҳроб Иззатов (“Бунёдкор”), Расул Йўлдошев (“Бунёдкор”), Худоёрхон Саъдуллаев (“Насаф”), Дилшод Саидов (“Насаф”);

Ҳужумчилар: Аббосбек Жумақулов (“Цементчи”), Жаҳонгир Абдусаломов (“Бунёдкор”).  

Бўлажак ўйинлар Ўзбекистон U-18 терма жамоаси учун 2018 йили бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!