Александр Мочинов Ўзбекистон U-19 термаси мураббийига айланди


Келаси йили бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати U-19 финал йўлланмаси учун кураш ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон U-19 терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди.

Энди ушбу терма жамоани ўтган мавсум бир муддат “Обод” клубига устозлик қилган Александр Мочинов бошқарадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Осиё чемпионати мусобақасининг ўтказилиш жойи номаълум бўлиб турибди. Ушбу турнирга саралаш баҳслари жорий йилнинг 31 октябрь - 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!